• Shan. Mar 25th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Бухоролик йигит севган қизини «иссиқ-совуқ» қилиши учун фолбинга 3 минг доллар берди

ByМухбир

Apr 23, 2021

2021 йилнинг март ойида 32 ёшли Х.Ситора ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Бухоро шаҳар А.Жомий кўчасида жойлашган яшаш хонадонида 31 ёшли Т.Шавкатга ўзини “фолбин” деб таништириб, унинг севган қизини “иссиқ-совуқ” орқали қайтариб беришга ваъда қилиб, жами 3 000 АҚШ доллар пулларини алдов йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.Ситорага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик, яъни анча миқдорда алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида, Х.Ситоранинг бошқа жиноятга алоқадорликлари текширилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

210