• Yak. Mar 26th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Навоийда 24 ёшли йигит рашк сабаб ўзидан катта қизни пичоқлади

ByМухбир

Apr 23, 2021

Навоий шаҳрида 20 апрель, сешанба куни 24 ёшли йигит рашк сабаб ўзидан тўрт ёш катта қизни пичоқлади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат соат 21:30 атрофида содир бўлган. Х.Д. исмли 24 ёшли йигит шаҳарнинг С.Айний кўчасида яшовчи таниши 28 ёшли Х.Н. исмли қизни пичоқлаган. Йигит қизни ўзининг яшаш хонадонида 29 ёшли йигит А.Ж. билан ўзаро гаплашиб турганини кўриб қолгани бунга сабаб бўлган. Шундан сўнг у рашк туфайли ошхона пичоғи билан Х.Н. ва А.Ж.ларнинг қорин соҳасига қасддан бир маротабадан уриб жароҳат етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «л» банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

181