Навоийлик фуқаро ўзининг номига 5 та МЧЖ очиб, катта миқдордаги кредит маблағларини "еб юборди" - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Sesh. Iyul 5th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Навоийлик фуқаро ўзининг номига 5 та МЧЖ очиб, катта миқдордаги кредит маблағларини «еб юборди»

ByМухбир

Apr 24, 2021

Навоий вилоятида ўзининг номидаги 5 та МЧЖ орқали кредит маблағларини талон-торож қилган шахс аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ж.М. ўзининг раҳбарлиги ва таъсисчилиги остида 5 та МЧЖни ташкил қилиб, банк мансабдор шахслари билан олдиндан тил бириктириб, мол-мулкларни сунъий оширилган нархда гаровга қўйиб, АТ “Халқ банк” Навоий шаҳар филиалидан 2 та ҳолатда 2,9 млрд сўм, АТБ “Микрокредитбанк” Кармана туман филиалидан 500 млн сўм жами 3,4 млрд сўм кредит маблағини ажратилишига эришиб, шундан 2,4 млрд сўмини ўзи раҳбарлигидаги МЧЖлар орқали банк кассаларидан нақд пул шаклида ва корпоратив картага тушириб олиб, ўзининг шахсий манфаатлари йўлида сарфлаб талон-торож қилганлиги аниқланган.  

Шунингдек, Ж.М. фаолияти давомида жами 668 млн сўмга савдо мажмуаси ҳамда “Lacetti”, “Damas” русумли автотранспорт воситаларини харид қилиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

193