• Yak. Mar 26th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкентда ички ишлар ходимининг формасида автотранспорт капотида томоша кўрсатганлар қамалди

ByМухбир

Fev 9, 2021

Жорий йилнинг 2021 йил 6 февраль куни интернет тармоғида тарқалган видеода ички ишлар органлари ходимининг формасида бўлган номаълум шахс автотранспорт капоти устида ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди .

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот бериб, мазкур видеолавҳани суратга туширишда қатнашган кишиларнинг шахслари Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан аниқланганини маълум қилди

Текширув давомида маълум бўлишича, 2021 йил 18 январь куни 24 ёшли Абдураҳмон З. таниши 24 ёшли Алим К. билан бирга виделавҳа суратга олиш ниятида дўконлардан бирида ички ишлар органи ходимининг формасини ижарага олишган, шунингдек бозордан йўл-патруль хизмати ходимининг жезлига ўхшаш жезл ҳам харид қилишган. Мазкур шахслар таниши 34 ёшли Отабек К.дан «ВАЗ-2106» (давлат рақами 10 G 603 СА) русумли автомобилни вақтинчалик фойдаланиш ниятида олишган, аммо уни бошқаришга ҳуқуқлари бўлмаган.  

Шундан сўнг Юнусобод тумани Турғунбоев кўчаси «Ифтихор» маҳалласида Алим К. ички ишлар органи ходимининг формасини кийган ҳолда қўлида жезл билан автомобиль капотига ётган. Шу тарзда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг обрў ва шаънларига зарар етказувчи видеолавҳа суратга туширилиб, интернет тармоғида тарқатилган.

Иккала шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси («Майда безорилик») ва 209-1-моддаси («Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш») бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Бундан ташқари, Абдураҳмон З.га нисбатан транспорт воситасини ишончномасиз бошқаргани учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 135-моддаси («Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши») бўйича баённома расмийлаштирилди. Автомобиль эса жарима майдончасига жойланди.

2021 йил 8 февраль куни Юнусобод тумани жиноят ишлари бўйича суди томонидан Алим К. ва Абдураҳмон З.ларга нисбатан беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

150