Боксчиларимиз "Губернатор кубоги"дан қайтиб келишди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Dek 8th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Боксчиларимиз «Губернатор кубоги»дан қайтиб келишди

ByМухбир

Apr 26, 2021

Сўнгги вақтларда мамлакатимиз спортчиларини кўплаб нуфузли халқаро турнирлар, Осиё ва Жаҳон чемпионатларидан ёрқин ғалабалар ила кутиб олиш одатий ҳолга айланиб қолди. Бугун ҳам тонг саҳардан Тошкент халқаро аэропорти спорт ишқибозлари билан гавжум бўлди. Улар бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини тантана билан кутиб олишди.

Хабарингиз бор, 19-24 апрель кунлари Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича «Губернатор кубоги» мусобақаси бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик боксчилар ҳам муваффақиятли иштирок этиб, юртимизга 4та олтин, биттадан кумуш ва бронза медали билан қайтиб келишди.

Ушбу мусобақада қатнашган боксчиларимизни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бокс федерацияси, спортчиларнинг яқинлари ҳамда ОАВ вакиллари кутиб олдилар.

198