Самарқанд шаҳридаги барча мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида 14 кунлик карантин жорий этилди. - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Dek 10th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Самарқанд шаҳридаги барча мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида 14 кунлик карантин жорий этилди.

Самарқанд шаҳридаги мактабгача таълим муассасалари ҳамда умумий ўрта таълим мактабларида коронавирус инфекциясини юқтириб олиш ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда.

Инфекцияни юқтириб олиш кўрсаткичи кейинги кунларда бир неча баробар ошиб бораётганлиги боис  шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссиясининг қарори тасдиқланди. Унга кўра,  шаҳардаги барча мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида 14 кунлик карантин жорий этилди.

Шу сабабли ўқувчиларга эрта, 27 апрелдан бошлаб онлайн таълим бериш тизими йўлга қўйилади. Эслатиб ўтамиз, муассасаларга кириб-чиқувчилар орасида карантин даврида коронавирусни юқтириб олиш ҳолатлари кузатилмаса таълим бериш тизими анъанавий йўлга қўйилади.

141