Навоийда “Микрокредитбанк” “Асакабанк” тижорат банкларидаги талон-торожлик аниқланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Dush. Iyul 4th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Навоийда “Микрокредитбанк” “Асакабанк” тижорат банкларидаги талон-торожлик аниқланди

ByМухбир

Apr 28, 2021

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан АТБ “Микрокредитбанк” Кармана филиалининг мурожаатига асосан  терговга қадар текширув ўтказилди

Унда, филиалнинг собиқ етакчи мутахассиси Ф.Ф. ва “L.B.” МЧЖ, “Z.Ch.” фермер хўжалиги раҳбарлари фуқароларнинг номига уларнинг хабардорлигисиз жами 175,5 млн сўм имтиёзли кредитни расмийлаштириб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Хатирчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “Асакабанк” АЖнинг Навоий филиали мутахассиси Ш.Ш. ва бошқалар 191 та ҳолатда мижозлардан қабул қилинган 142,9 млн сўмни кредит қарздорлигини сўндиришга йўналтирмасдан, ўзларининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

94