• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Наманганда 6 ёшли бола ЙТҲ оқибатида вафот этди

ByМухбир

Apr 28, 2021

Наманган вилоятида ВАЗ-2106 русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган 6 ёшли пиёдани уриб юборган. Бола тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Наманган вилоятида 6 ёшли бола автомашина уриб юбориши оқибатида вафот этган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

25 апрель куни соат 15:30 ларда, Наманган шаҳар Олвализор МФЙ Марғилон кўчасида ВАЗ-2106 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлга бирданига югуриб чиқиб юборган 2015 йилда туғилган болани уриб юборган.

Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

113