Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги отишма юзасидан баёнот билан чиқди.
«Биз томонларни тўқнашувларни дарҳол тўхтатишга, вазиятни барқарорлаштириш бўйича қўшма чораларни кўришга ва зиддиятнинг янада ортишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз»,- дейилган баёнотда.
Таъкидланишича, бугунги кунда барча масалалар ва мавжуд муаммолар фақат Марказий Осиё қардош халқларига хос бўлган кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатлари руҳидаги музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қилиниши керак.
Ўз навбатида, Ўзбекистон юзага келган вазиятни тезроқ бартараф этиш учун ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр экани айтилади.
