Сирдарёда ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Сирдарёда ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди

Сирдарё вилояти Гулистон тумани ҳокими ўринбосари пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.

Маълум бўлишича, ҳоким ўринбосари ва унинг шериги “Аёллар дафтари”га киритилган фуқарога арзонлаштирилган уйдан хонадон олиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 400 доллар талаб қилган. Шундан сўнг дастлаб айтилган пулни ҳоким ўринбосарнинг шериги олаётганда ушланган. Тадбир давом эттирилиб, пул ҳоким ўринбосарга етиб борганда у ҳам ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

259