29- апрель куни кечқурун, тахминан 100000 нафар атрофидаги ултра-православ яҳудийлар Лаг Баъомер байрамини нишонлаш учун, анъанавий равишда Мерон тоғида қадимги қабрда йиғилишган.
Байрам фестивалида рақслар ва гулханлар бўлиб, рақс тушиш вақтида трибуна қулаб тушган ва саросимадаги тиқилинчда, камида, 44 киши ҳалок бўлган, дейилади дастлабки маълумотларда.
Бош вазир Бенямин Нетаняху ушбу ҳодисани «даҳшатли фалокат» дея атади.
