«Сардоба иши» бўйича 17 нафар мансабдор жиноий жавобгарликка тортилган. Айблов хулосаси Олий суд муҳокамасига ўтказилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

«Сардоба иши» бўйича 17 нафар мансабдор жиноий жавобгарликка тортилган. Айблов хулосаси Олий суд муҳокамасига ўтказилди

АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Абдулла Қўлдошев иштирокида махсус брифинг ўтказилди. Унда Сардоба сув омборида юз берган техноген ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва унинг сабабларини ўрганиш натижалари юзасидан маълумот берилди.

Абдулла Қўлдошевга таяниб, «Халқ Сўзи Online»нинг хабар беришича, Сардоба сув омборини лойиҳалаштириш, қуриш ва тўғоннинг эксплуатацияси жараёнида хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги ҳолати бўйича буюртмачи, лойиҳачи, қурилиш ташкилотлари ҳамда эксплуатация хизматининг 17 нафар мансабдор ва мутасадди шахслари жиноий жавобгарликка тортилган. Айни пайтда уларга нисбатан айблов хулосаси Олий суд муҳокамасига ўтказилган.

Ҳозирги вақтда сув омборини қуриш учун ажратилган бюджет маблағларининг қонуний сарфланганлиги юзасидан жиноят иши доирасида тафтиш ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мазкур воқеага дахлдор барча мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларига яқин кунларда суд томонидан ҳуқуқий баҳо берилади. Бу ҳақида жамоатчиликка қўшимча ахборот тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг емирилиши натижасида юз берган сув тошқини оқибатида бир қанча аҳоли пунктлари, бино-иншоотлар ҳамда экин майдонлари жиддий талафот кўрди. Энг ачинарлиси, мазкур ҳодиса туфайли 6 нафар фуқаро қурбон бўлиб, бир киши бедарак йўқолди.

125