Бишкекда коронавирус туфайли масжидларда жума намозлари вақтинчалик тақиқланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Noy 30th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Бишкекда коронавирус туфайли масжидларда жума намозлари вақтинчалик тақиқланди

Қирғизистон мусулмонлари диний идораси маълум қилишича, 30 апрелдан эпидемиологик вазият туфайли Бишкек масжидларида жума намозлари вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда Kloop хабар бермоқда. Шунингдек, масжидларда ифторлар ўтказишга қўйилган тақиқ ҳам ўз кучида қолди. Бу чора-тадбирлар пойтахтда эпидемиологик вазият барқарорлашмагунича амал қилади.

Қирғизистон мусулмонлари диний идораси аҳолини санитария қоидаларига риоя қилишга ва кимда коронавируснинг қандайдир белгилари бўлса, масжидларга ташриф буюрмасликка чақирди.

Аввалроқ диний идора кафе ва ресторанларда ифторлар ўтказишни тақиқлай олмаслигини, чунки унда тегишли ваколат йўқлигини қайд этган эди.

29 апрель куни Бишкекда Давлат санитар ва эпидемиологик назорат маркази коронавирусга чалиниш ҳолатлари бир ойдан буён камаймаётгани сабабли қўшимча чекловлар киритганди.

Уларга кўра, эпидемиологик вазият яхшилангунига қадар шаҳардаги черков ва масжидларга оммавий ибодатлар, диний йиғилишлар ўтказиш чекланди, шунингдек, уларга ўз ҳудудларида эҳтиёжманд одамлар учун овқат тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланди.

129