• Shan. Mar 25th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Фарғонада қонунга хилоф равишда қиморхона ташкил қилган шахс ушланди

ByМухбир

Apr 30, 2021

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 21 апрель куни соат 01:00 ларда Бувайда тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан фуқаро 44 ёшли Т.Шуҳрат Бувайда тумани Элобод қишлоғида жойлашган яшаш хонадонида қимор ўйини учун махсус буюмлар билан алоҳида хонасини жиҳозлаб, ҳар бир ютуқ ўйиндан 10 000 – 15 000 сўмдан чўтал пуллари йиғиб олиш эвазига танишларига “ошиқ” отиш орқали қимор ўйнашларига шароит яратиб келаётганлиги аниқланиб, яшаш хонадонидан қимор ўйини учун махсус буюмлар, 2.752.000 сўм ва 500 АҚШ доллари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Т.Шуҳратга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

121