• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Наманганда фуқаро танишини жанжал сабаб пичоқлади.

ByМухбир

Apr 30, 2021

Наманган шаҳрида 23 апрель куни фуқаро танишини жанжал сабаб пичоқлади. Бу хақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Наманган шаҳрида яшовчи 32 ёшли фуқаро Бобур номли маданият ва истироҳат боғида Наманган туманида яшовчи 21 ёшли таниши билан ўзаро жанжаллашган. Оқибатда қўлида бўлган ош пичоқ билан чап кўкрак соҳасига бир маротаба урган.

Шунингдек, жабрланувчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилгани айтилган. Ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Бухорода маст эркак жанжал сабаб қўшнисини пичоқлагани, шунингдек, Тошкентда 17 ёшли йигит тенгдошини бир неча марта пичоқлагани хабар қилинган.

238