Андижон вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Азизхон Нодиржон ўғли Мақсумов тайинланди.
Азизхон Мақсумов 1992 йилда Андижон шаҳрида таваллуд топган. 2013 йилда Осиё Тинч океани технология ва инновация университети (Малайзия), 2017 Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (магистратура) тамомлаган.
Тайинловга қадар Азизхон Мақсумов Андижон вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.
