• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Қирғизистонда миллий мотам кунлари эълон қилинди

ByМухбир

May 1, 2021

Президент Садир Жапаров имзолаган фармонга кўра, 2021 йил 1-2 май кунлари Қирғизистон Республикасида миллий мотам кунлари деб эълон қилинган

29-30 апрел кунлари Боткен вилоятидаги қирғиз-тожик чегарасида содир бўлган қуролли тўқнашув натижасида кўплаб фуқаролар ва ҳарбий хизматчилар орасида қурбонлар ва жароҳатлар мавжуд. Қуролли тўқнашув шунингдек, фуқаролар ва юридик шахсларга катта миқдордаги моддий зарар етказилишига олиб келди, деб хабар қилган президент матбуот хизмати.

Шу сабабли 2021 йил 1 ва 2 май кунлари Қирғизистон Республикасида миллий мотам кунлари деб эълон қилиниши; бутун республика бўйлаб миллий мотам кунларида, шунингдек чет элдаги дипломатик ва консуллик идораларида Қирғизистон Республикасининг давлат байроқларини туширилиши; маданий муассасалар ва телерадиокомпанияларга миллий мотам кунларида кўнгилочар тадбирлар ва дастурларни бекор қилишни таклиф қилишга арор қилинди.

Шунингдек, қарорда Қирғизистон ҳукумати маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ҳалок бўлганларнинг ва жароҳат олганларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш учун зарур чораларни кўриши айтиб ўтилган.

197