Тошкентда таксистга босқинчилик қилиб 3 000 000 сўм пулларини олиб қўйилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Noy 26th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкентда таксистга босқинчилик қилиб 3 000 000 сўм пулларини олиб қўйилди

ByМухбир

May 1, 2021

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 28 апрель куни соат 02:30 ларда номаълум шахслар Тошкент шаҳри Миробод тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан 21 ёшли А.Дониёрнинг бошқарувидаги “Matiz” русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, Қибрай тумани Салар шаҳарчаси ҳудудига етиб келганларида ҳайдовчидан автомашинани тўхтатишини сўраб, унга пичоқ тиқиб ўлдириш билан қўрқитиб, ёнидаги 3 000 000 сўм пулларини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб ҳодиса жойидан яширинганлар.

Тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 20 ёшли Н.Тоҳир ва 18 ёшли К.Диёрлар содир этганликлари аниқланиб, улардан жами 1 400 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Н.Тоҳир ва К.Диёрларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “б” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

216