Қозоғистон президенти томонларни тийилишга чақирди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Dush. Iyul 4th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Қозоғистон президенти томонларни тийилишга чақирди

ByМухбир

May 1, 2021

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров телефон орқали мулоқотда Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилишди. “Aгар керак бўлса, Қозоғистон Қирғизистонга гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёр”, – деди Қозоғистон раҳбари.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Тожикистон билан чегарадаги можаро  ҳудудидан 27 мингдан ортиқ фуқаролар эвакуация қилинган.

Қозоғистон раҳбари биродар давлат фуқаролари вафоти муносабати билан Қирғизистон президенти ва қирғиз халқига ҳамдардлик билдириб, Жапаровга Душанбеда бўлиб ўтадиган саммит музокараларида муваффақият тилади. Шунингдек, Тоқаев Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан ҳам телефон орқали суҳбатлашди. Қозоғистон президенти Қирғизистон билан чегарадаги вазиятдан хавотир билдириб, ўзаро тийилиш ва вазиятни кескинлаштирмаслик муҳимлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Тожикистон ва Қирғизистон президентлари чегарадаги вазият бўйича иккинчи телефон мулоқотини ўтказди. Имомали Раҳмон ва Садир Жапаров чегарадаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича томонлар ўртасида эришилган келишувларнинг бажарилишини муҳокама қилишди. Республика раҳбарлари сулҳ режимига тўлиқ риоя қилиш ва қўшинларни доимий позицияларга қайтариш масалаларига алоҳида эътибор беришди.

Қирғизистон ва Тожикистон президентлари чегарада ҳарбий техникани текшириш бўйича комиссия тузишга келишиб олишди.

101