Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раислигига сайланган.
Сенатнинг 5 февраль куни бўлиб ўтган ўн иккинчи ялпи мажлисида парламент сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқиб, Мирзо-Улуғбек Элчиевич Абдусаломовни Конституциявий суд судьяси этиб сайлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган эди.
Kun.uz манбаси хабар беришича, Конституциявий суд йиғилишида суд раиси Бахтиёр Мирбобоев лавозимдан озод этилган ва очиқ овоз бериш йўли билан Конституциявий суд раиси этиб Мирзо-Улуғбек Абдусаломов сайланган.
Бахтиёр Шамсутдинович Мирбобоев 2017 йилнинг 24 августдан буён Конституциявий судга раислик қилиб келаётганди. Kun.uz манбасига кўра, у эндиликда фаолиятини Конституциявий суд судьяси сифатида давом эттиради.
