«Бунёдкор» стадиони яна эски номига қайтди. «Миллий» номи олиб ташланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Noy 26th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

«Бунёдкор» стадиони яна эски номига қайтди. «Миллий» номи олиб ташланди

ByМухбир

May 1, 2021

Тошкентдаги «Миллий» стадиони аввалги номи — «Бунёдкор»га қайта ўзгартирилди.

30 апрель куни стадион пештоқидан «Миллий» номи олиб ташланган ва «Бунёдкор» сўзи ўрнатилган. Бу ҳақда «Бунёдкор мухлислари» Facebook саҳифаси хабар қилди.

2018 йилда ЎФА ташаббуси билан «Бунёдкор» деб атаб келинган ўйингоҳ номи «Миллий стадион»га ўзгартирилганди. Ўша вақтда арена Ўзбекистон миллий ва Олимпия терма жамоаси иштирокидаги ҳамда халқаро мақомдаги ўйинларга мезбонлик қилиши ва мамлакатнинг бош ўйингоҳига айланиши айтилганди.

Маълумот учун, «Бунёдкор» стадиони 34 минг томошабинга мўлжалланган бўлиб, у 2012 йил августда фойдаланишга топширилган (қурилиш ишлари 2009 йилда бошланган эди). Стадионнинг очилиши маросими 2012 йил 28 сентябрда бўлиб ўтган.

«Бунёдкор» стадионидаги илк расмий ўйин эса 2013 йил 26 мартда Ўзбекистон ҳамда Ливан терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган.

164