Чинозда Damas радар ўрнатилган Nexia-3’ни пачоқ қилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Чинозда Damas радар ўрнатилган Nexia-3’ни пачоқ қилди

ByМухбир

May 2, 2021

Маълум қилиншича , Жорий йилнинг 2 май куни соат 13:15ларда, Тошкент вилояти, Чиноз туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 862-километрида, ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган Р.А. «Дамас» русумли автомобилни бошқараётиб, йўлнинг ўнг томонида, йўл ёқасида тўхтаб турган, Тошкент вилояти Қибрай тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Н.Юлдашевга бириктирилган «Нексия-3» русумли, тезликни ўлчовчи мосламалар билан жиҳозланган автомобилнинг орқа томонига бориб урилиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, «Дамас» русумли автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

86