Ўзбекистондан Ҳиндистонга инсонпаварлик кўмаги етказилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Jum. Yan 27th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Ўзбекистондан Ҳиндистонга инсонпаварлик кўмаги етказилди

ByМухбир

May 2, 2021

Дунё Ахборот Агентлигининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, жорий йилнинг 1 май куни Деҳли шаҳрига инсонпарварлик ёрдами етказилди.

Мобил кислород концентраторлари тўпламлари, эҳтиёж юқори бўлган турли дори воситаларидан таркиб топган инсонпарварлик юклари Деҳли аэропортида мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов томонидан мазкур мамлакат Қизил Хоч жамияти вa Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилларига топширилди.

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Евроосиё Департаменти директори ўринбосари Бандару Вилсонбабу Ҳиндистондаги жорий санитар-эпидемиологик ҳолат кескин оғирлашган бир вақтда Ўзбекистон Раҳбарияти томонидан биринчилардан бўлиб инсонпарварлик ёрдамини юбориш ҳақида қарор қабул қилингани Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамият олдида фаол ҳамкорлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш тамойилларига содиқ эканини намойиш этиш билан бирга Ўзбекистон вa Ҳиндистон ўртасидаги мавжуд стратегик шерикчилик алоқаларининг амалдаги яққол исботи эканини эътироф этди.

“Бугун дўст вa биродар Ўзбекистон ҳукумати томонидан жўнатилган инсонпарварлик юкларини қабул қилиб олмоқдамиз. Ўзбекистон ва Ҳиндистон азал-азалдан яқин қўшни, синалган дўст ва ҳамкор давлатлар ҳисобланади,. Мамлакатларимиз анъанавий равишда турли масалаларда бир бирини доимо қўллаб-қувватлаб келган вa бугун ўзбекистонлик дўстларимиз томонидан кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами халқларимизнинг самимий дўстлиги, бир-бирига бўлган ишончи вa ҳурматидан далолат беради. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон раҳбарияти вa ҳукуматига ушбу мураккаб вa оғир дамларда ҳинд халқига кўрсатилган олийжаноб кўмак учун самимий миннатдорлигимизни билдирамиз” – деди Ҳиндистон вакили. 

114