• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Aбдулазиз Камилов AҚШнинг Aфғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили билан учрашди

ByМухбир

May 2, 2021

2021-йил 2-май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Aмерика Қўшма Штатларининг Aфғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод билан музокаралар ўтказди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Музокаралар давомида, Aфғонистондаги можарони ҳал қилинишининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, мазкур жараёнга кўмаклашиш механизмлари муҳокама қилинди.

Залмай Ҳалилзод Ўзбекистон томонининг Президент Шавкат Мирзиёйев раҳбарлигида Aфғонистонга кўрсатаётган ҳар томонлама кўмагини юқори баҳолади.

Томонлар Aфғонистондаги узоқ йиллик урушга якун ясайдиган ҳар томонлама сиёсий келишувга еришиш учун манфаатдор томонларнинг қўллаб-қувватлашининг долзарблиги ва муҳимлигини қайд етишди.

“Можарони ҳарбий йўл билан ҳал қилиш имкони йўқлиги тўғрисида умумий хулосага келинди. Ўзбекистон ва AҚШ афғонлараро инклюзив музокараларни қўллаб-қувватлашга ва минтақавий савдони ривожлантиришга, инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга ҳамда Aфғонистоннинг минтақавий жараёнларга интеграциясини тезлаштирадиган ташаббуслар устида биргаликда ишлашга келишиб олдилар” – дейилади вазирлик хабарида.

178