Хитой парламенти озиқ-овқат чиқиндиларига қарши кураш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.
Янги қонунга кўра, ресторан ва кафега келиб овқатини еб тугатмасдан қолдириб кетадиганлар жаримага тортилади. Мижозни меъёрдан кўп овқат олишга ундаган ресторан эгалари ҳам жаримага тортилиши мумкин.
Бир ўтиришда жуда кўп овқат ейиш ҳақида видео олиб тарқатиш ҳам тақиқланди жарима нақ $15,5 минг атрофида. Қонунчиларга кўра, бундай влогерлар одатда олган овқатларининг ҳаммасини ея олмайди, еганларини ҳам кўпинча қайт қилиб юборади.
