Ўзбекистонда айрим хорижий давлатлар учун 10 кунлик визасиз режим жорий қилинади. Бу хақда UZA.uz хабар берди
Президент Фармонига биноан:
2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 10 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган қуйидаги давлатлар фуқаролари учун визасиз режим белгиланди:
— Баҳрайн Қироллиги;
— Қатар Давлати;
— Қувайт Давлати;
— Уммон Султонлиги;
— Хитой Халқ Республикаси;
— Хитой Халқ Республикасининг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари.
Шунингдек, хорижий авиакомпанияларнинг Индонезия, Бангладеш ва Малайзия мамлакатларидан хорижий туристларнинг Ўзбекистонга саёҳатларини ташкил этишга қаратилган ҳамда “Умра+” дастури доирасидаги Ўзбекистонга авиапарвозлари, қўниш ва учиш хавфсизлиги қоидаларидан ташқари, тўсқинликсиз амалга оширилади.

