• Shan. Mar 25th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Қашқадарё ёшлари Равшан Эрматов билан футбол ўйнашди

Кеча қашқадарё вилоятида катта спорт байрамига старт берилди.

Қарши шаҳридаги «Геолог» спорт соғломлаштириш мажмуасида «темир дафтар»га киритилган ёшлар ва меҳнат муҳожирлари (мигрант) ўртасида «Келажак ёшлари» футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Бу мусобақанинг ўзига хослиги шундан иборат бўлдики, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биринчи ўринбосари Равшан Ирматов ҳам ёшлар билан биргаликда майдонда тўп тепди.

Кўтаринки руҳда ўтказилган футбол шоу мусобақасида иштирок этган жамоа ёшлари ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

92