Узун туманида 120 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ўзлаштирилганлиги аниқланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Узун туманида 120 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ўзлаштирилганлиги аниқланди

ByМухбир

May 3, 2021

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Б.Х. АТ “Халқ банки” туман филиалининг масъул шахслари билан олдиндан тил бириктириб, 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказиб, келгусида иш билан таъминлашни ваъда қилиб, уларнинг хабардорлигисиз ва имзоларини қалбакилаштириш орқали 120 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

160