Босқинчи совет давлати байроғини пойтахтнинг қоқ марказида баланд кўтарилишини ўзбек халқига нисбатан ҳақорат деб ҳисоблаймиз — Алишер Қодиров - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Босқинчи совет давлати байроғини пойтахтнинг қоқ марказида баланд кўтарилишини ўзбек халқига нисбатан ҳақорат деб ҳисоблаймиз — Алишер Қодиров

ByМухбир

May 3, 2021

Миллий тикланиш партияси раҳбари Алишер Қодиров Тошкентда бўлиб ўтган концертда кўтарилган СССР байроғига муносабат билдирди. .

Маълум бўлишича, шу йил 1 май куни пойтахтнинг Истиқлол саройи олдида концерт ташкил этилган ва унда СССР байроғи кўтарилган. Қодиров ушбу ҳолатни беғараз концерт дастурида йўл қўйилган ғаразли провокация деб атади.

Партия раҳбари ўз навбатида санъатга қарши эмаслигини, лекин санъатни сиёсатга қурол қилинишига қаршилигини билдирган.

» Тараққийпарвар ўзбек зиёлилари ва оқкўнгил аждодларимизнинг қонига бўялган босқинчи совет давлати байроғини мамлакатимиз пойтахтининг қоқ марказида баланд кўтарилишини ўзбек халқига нисбатан ҳақорат деб ҳисоблаймиз.

Бош Прокуратурадан бу провокацияга тегишли баҳо берилишини кутиб қоламиз » -дейди Алишер Қодиров

105