Ўзбекистонда 2020 йилда ис газидан 93 киши вафот этди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Ўзбекистонда 2020 йилда ис газидан 93 киши вафот этди

ByМухбир

May 5, 2021

Ўзбекистонда 2020 йилда ис газидан заҳарланиш ҳолатлари ва улардаги қурбонлар сони бўйича Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан маълумот берилди.

Унга кўра, 2019 йилда 31 та ис газидан заҳарланиш содир бўлиб, жароҳат олганлар сони 21 тани, вафот этганлар сони 50 тани ташкил этган.

2020 йилда эса 70 та ис газидан заҳарланиш ҳолатлари содир бўлиб, жароҳат олганлар сони 66 тани, вафот этганлар сони 91 тани ташкил қилган.

Вилоятлар кесимида олинганда, ис газидан заҳарланиш ҳолатлари бўйича «Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминоти филиалида 6 тани, «Ҳудудгаз Хоразм» газ таъминоти филиалида 3 тани, «Ҳудудгаз Жиззах» газ таъминоти филиалида 3 тани, «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиалида 2 тани ташкил қилади.

«Содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг аксарияти газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида рўй бермоқда», — дейилади хабарда.

81