• Shan. Mar 25th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Қашқадарё дарёсига шаҳар канализацияси оқизиб қўйилгани айтилган хабарга изоҳ берилди

Қашқадарё вилоятидаги Қашқадарё дарёсига шаҳар канализацияси оқизиб қўйилгани айтилган хабарга изоҳ берилди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ҳолатни ўрганиш ишлари олиб борилган. Унда Қарши шаҳар сув оқова корхонасига қарашли «Соҳил бўйи канализациялар насос станцияси»даги насослардаги носозлик туфайли канализация тармоғидан оқиб чиқаётган оқова сув Қашқадарё дарёсига оқизиб юборилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан шаҳар сув оқова корхонаси масъул ходимлари билан бирга ўрганиш ишлари ўтказилиб, стациядаги насоснинг камчиликлари бартараф этилган.

Шунингдек, дарё сувининг ифлосланиши юзасидан Қарши шаҳар сув оқова корхонасининг масъул ходимларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 72-моддаси (Сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

135