Дастин Порьенинг Макгрегор билан жанг қилган либоси ким ошди савдосида мисли кўрилмаган нархда сотилди! - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Dush. Iyul 4th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Дастин Порьенинг Макгрегор билан жанг қилган либоси ким ошди савдосида мисли кўрилмаган нархда сотилди!

Дастин Порьенинг UFC257 да жанг қилган формаси ким ошди савдосида сотилди.

Дастин Порьенинг UFC257 да Макгрегор билан жанг қилган футболка, кепка, бинт, кўлқоплари ким ошди савдосида сотилди ва америкалик спортчи томонидан ташкил килинган Good Fight Foundation хайрия ташкилоти бюджетини $26.200 га тўлдирди.

Бироз аввал, ушбу ташкилот хисобига, Конор Макгрегор жангдан олдин ваъда, қилган беш юз минг долларни ўтқазиб берган эди.

Эслатиб ўтамиз, Порьенинг хайрия ташкилоти Уганда давлатида қудуклар қурилиши хамда унинг ватани бўлган Луизиана штатида, кам таъминланган оилаларнинг болаларига ёрдам кўрсатади.

Конор Макгрегор томонидан ажратилган маблағга, Порье болалар ва ўсмирлар учун спорт зали қуриб бериш ниятида.

152