• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

“Ўғри” уста ушланди

ByМухбир

May 6, 2021

Маълум бўлишича ,Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБга Хитой халқ Республикаси фуқароси 52 ёшли HAO ZHIYONG ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 01 апрель кунидан 13 апрель кунига қадар бўлган вақт оралиғида Яккасарой тумани А.Қаххор кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган “Jitong” меҳмонхонаси ётоқхоналаридан 4 дона жами 8 000 000 сўмлик “Мооnх” русумли телевизорлари номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни мазкур меҳмонхонада устачилик қилган 38 ёшли С.Матназар содир қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан С.Матназарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

213