«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонун Қонунчилик палатасида учинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди.
Қонундаги асосий ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:
✅ Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чеклов олиб ташланган;
(Амалдаги қонуннинг 14-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмайди).
✅ Диний ташкилот тузиш учун ташаббускорлар сони 50 нафар этиб белгиланган;
(Амалдаги қонуннинг 8-моддасига кўра 100 нафардан кам бўлмаслиги керак).
✅ Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш бўйича берилган аризани кўриб чиқиш муддати 1 ой этиб белгиланган;
(Амалдаги қонуннинг 11-моддасига кўра бу муддат 3 ойни ташкил қилади).
Мазкур қонун айнан шу таҳрирда қабул қилингудек бўлса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-1-моддаси (Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юриши) ҳам ўз аҳамиятини йўқотади.
