Рашид Қодиров аёлларга лозим тикаётгани, Ихтиёр Абдуллаев эса чинни заводида ишлаётгани айтилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Dek 8th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Рашид Қодиров аёлларга лозим тикаётгани, Ихтиёр Абдуллаев эса чинни заводида ишлаётгани айтилди

ByМухбир

May 6, 2021

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили қошидаги комиссия Ўзбекистон ИИВ ЖИЭББ тизимидаги 22-сонли колонияда мониторинг ўтказган. Комиссия таркибида бўлган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Шавкат Мирзиёев иқтидорга келган пайти қамалган собиқ Бош прокурор Рашид Қодиров ва Давлат хавфсизлик хизмати собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев билан учрашганини маълум қилди

Қамоқхонада икки собиқ Бош прокурор билан гаплашдимКеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили қошидаги комиссия таркибида Ўзбекистон ИИВ ЖИЭББ тизимидаги 22-сонли колонияда мониторинг ўтказдик. Миллий презентив механизм ислоҳоти доирасидаги ўрганишларимиз бу сафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг собиқ ходимлари жазо муддатини ўташи учун махсуслаштирилган колонияда кечди.1200 нафар маҳкумни сақлашга мўлжалланган мазкур колонияда ҳозирги кунда 273 нафар маҳкум жазо муддатини ўтамоқда.

Колониянинг бошқа турдошларидан шароит нуқтаи назаридан деярли фарқи йўқ. Қамохоналарга белгиланган стандартлар асосида тиббиёт, ўқув, овқатланиш ва ишлаб чиқариш бўлимлари ташкил қилинган. Спорт машғулотлари учун алоҳида шароитлар мавжуд.Хуллас, қамоқхона шароити, умумий аҳвол, маҳкумларга муносабат масаласида муаммолар кўпам кўзга ташланмайди. Ҳар ҳолда “честь мундира”, “қарға қарғанинг кўзини чўқимас” сингари беўхшов маталларга эргашилса, бу ерда муаммоларнинг камлигини тушуниш мумкин бўлади.Бу ўринда жамоатчиликни кўпроқ қизиқтирадиган манзара борки, шахсан менинг зонага ташрифим ҳам, бу постни ёзишга ундаган жиҳат ҳам шудир. Яъни, бу ерда жазо муддатини ўтаётган юқори даражадаги мулозимлар: собиқ Бош прокурорлар Рашитжон Қодиров, Ихтиёр Абдуллаев, собиқ МХХ катта зобити Жавдат Шарифхўжаев, Бош прокурор ўринбосари Улуғбек Суннатов ва Хуррамовлар.Аввал мамлакатимизга уч муддат Бош прокурорлик қилган Рашитжон Қодиров билан суҳбатлашдик.

У кишидан шароитлар, маҳкумларга муомала ҳақида сўрадим. Ҳар ҳолда ҳушёр одам — яқин бир ойда манзил колонияга чиқишини, шикоятлари йўқлигини, БМТ структураларига қийноқлар бўйича шикоят қилмаганини, соғлиғи яхшилигини айтди. “Юрак бўйича аввалроқ сангородда даволангандик, ҳозир ҳаммаси яхши” деди Қодиров.Кўрдикки, собиқ Бош прокурор Рашитжон Қодиров ҳозирда тикув цехида ишламоқда. Унинг қўлидан чиққан гулдор матолардан тикилган бежирим аёллар кўйлаги, лозими ва бошқа ашёлар кўзни қувонтиради. Шерикларимиз расмларга олишди, ҳадемай бу расмлар чоп қилинса керак. Генерал Абдуллаевни чинни цехида идишга нақш солаётган жараёнда учратдим.

Унгача муассасанинг тиббий бўлимига кириб, у кишининг тиббий картаси билан танишгандим. Ҳужжатга кўра, Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 242- ва 301-моддалари билан 16 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Унга нисбатан яқин орада икки марта ўткаилган Ковид тести манфий чиққан. Бўйин умуртқа поғона қисмидаги оғриқдан шикоят қилган. Кўзининг кўриш даражаси биринчи кўзда +1 ва иккинчи соҳада +2,58. Тиббиёт қисми оккулистининг айтишича, Абдуллаев 2017 йилда Германияда кўз гавҳарларини алмаштириш билан боғлиқ жарроҳлик амалиёти ўтказган. Яъни, кўз хасталиги тергов ёки зонада орттирилмаган.Собиқ Бош прокурорга унинг отаси ва ўғли бир қанча ОАВ орқали жамиятчилик ва президентга мурожаат қилгани, унга нисбатан қийноқлар қўлланилгани ва ҳозирда уни яқинлари билан кўриштиришмаётгани, изоляцияда сақланаётгани ҳақида баёнотлар беришаётганини айтдим.

У киши “ҳаммаси яхши бўлади, бу гаплар президентимизга етиб борса, адолат қиладилар”дан нарига ўтмади. Таъкидлаш керакки, икки собиқ Бош прокурор ҳам ўта эҳтиёткорлик билан муомалада бўлди. Тўғрироғи, комиссияларнинг нималиги, қаергача бора олишини ўтмишдаги фаолияти орқали яхши биладиган бу мулозимлар вазиятни мураккаблаштириб ўтиришмади. Ҳар ҳолда менга шундай туюлди.Цехлардан чиқаётиб, собиқ МХХ полковниги Жавдат Шарифхўжаев билан кўришдим. У гапни қисқа қилиб, ҳеч қандай шикояти йўқлигини таъкидлаган ҳолда қочиб қолди…Яна бир маълумот.

Ижтимоий тармоқларга яхши таниш бўлган МХХ полковниги Нодир Тўрақулов яқин-яқингача шу керда экан — Жаслиққа (умрбод)га ўтказишибди. Ҳамтовоғи Шуҳрат Ғуломовнинг олдига кетибди.Умуман, колониядаги манзара мени қониқтирди. Масалан, сиёсий аҳамиятга молик бўлгани учун Бош прокурорларга алоҳида мулозамат ёки кузатув йўқ. Алоҳида ош-овқат ҳам ажратилмаган. Кўпчилик нима бўлса, шу.Колониянинг каттагина қисми таъмирда экан. Ошхонадаги ош-овқатлар ёмонмас. Кутубхона, спорт заллари ва зерикиб қолмаслик ва пул топиш учун ташкил қилинган цехлар шулар жумласига киради.

Ғалатироқ таассуротлар билан қайтдим. Бир пайтлар у билан суҳбатлашиш, сўроққа тутиш тугул олдига бора олмаганимиз бу одамлар бугун маҳзун, аввалги салобатдан асар ҳам йўқ… деб ёзади Ташанов

89