Сурхондарёда АЁҚШдаги цистерна устида пайвандламоқчи бўлган ходим портлаш натижасида вафот этди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Dek 1st, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Сурхондарёда АЁҚШдаги цистерна устида пайвандламоқчи бўлган ходим портлаш натижасида вафот этди

ByМухбир

May 6, 2021

2021 йилнинг 04 май куни соат 09:30да Шўрчи тумани “Озод” маҳалласи ҳудудида жойлашган МЧЖга қарашли қурилиши тугалланмаган АЁҚШ биносида пайвандлаш ишларини олиб бораётган 52 ёшли А.Абдуназар шахобча ҳовлисида жойлашган 20-25 тонналик (25 м3 ҳажмдаги) бензин ва дизел ёқилғисини сақлаш учун мўлжалланган цистерна устига бир ўзи пайвандлаш ускунасини олиб чиқиб, пайвандлаш ишларини бошлаган вақтида цистерна ичида йиғилиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлганлиги натижасида ёнғин келиб чиққан. Ушбу ёнғин оқибатида А.Абдуназар “бутун танасининг 90-95% термик куйиши” ташхиси билан тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан МЧЖ раҳбари 45 ёшли И.Нуриддинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, одам ўлимига сабаб бўлса)  билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

293