Қашқадарёда “Артель” омборхонасига ўғри тушди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Қашқадарёда “Артель” омборхонасига ўғри тушди

ByМухбир

May 8, 2021

Қарши шаҳар “Қиличбек-қўрғонча” МФЙда яшовчи К.Т. ИИО ФМБ 4-сонли ИИБга ўғрилик ҳаракати юзасидан ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, 2021 йил 3 май куни номаълум шахслар Қарши шаҳар “Дарвозатутак” МФЙ ҳудудида жойлашган “Артель” номли савдо дўкони омборхонасидан, бозор баҳоси 3.200.000 сўмлик 3 дона “Артель” ва 1 дона бозор баҳоси 4.200.000 сўмлик “Авалон” русумли совутгичлар ҳамда 1 дона “Артель” русумли 32 дьюмли телевизорини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Қарши шаҳар ИИОФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚБ ва профилактика хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни шаҳарнинг “Қарлиқбоғот” МФЙда яшовчи З.А. содир этилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

226