Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги жанги қачон ўтказилишиши маълум қилинди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Jum. Yan 27th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги жанги қачон ўтказилишиши маълум қилинди

ByМухбир

May 8, 2021

Рио Олимпиадаси чемпиони ҳозирда профессионал боксда фаолият юритаётган ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаровнинг (9-1,5 КО) навбатдаги жанг санаси маълум бўлди.

Боксчимизнинг мураббийи Аброр Турсунпўлатовнинг маълум қилишича, Фазлиддин 26 июнь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил қилинадиган жанг кечасида рингга кўтарилади.

Ушбу кечанинг марказий жангида украиналик Василий Ломаченко(14-2,10 КО) ҳамда япониялик Масаёши Накатани ( 19-1,13 КО) тўқнаш келади.

Ҳамюртимиз сўнги жангини 2020 йил 5 декабрда Россияда  ўтказиб, Манук Диланян устидан зафар қучганди. Умуман олганда юртдошимиз сўнги икки жангини Россия ва Қозоғистонда ўтказганди. Энди эса яна океан ортига қайтмоқда. Ҳозирча рақиб маълум эмас. Тез орада бунга ҳам аниқлик киритилади.

171