Фитр садақасини қачондан бошлаб берса бўлади? - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Фитр садақасини қачондан бошлаб берса бўлади?

ByМухбир

May 9, 2021

Фитр садақасини ийд намозига чиқишдан аввал ажратиш мустаҳаб эканига барча уламолар иттифоқ қилишган.

Лекин қанча муддат аввал бериш борасида турли фикрлар айтилган. Жумладан, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: “Бир-икки йиллигини аввалдан бериб қўйса ҳам адо бўлаверади”, дейдилар. Лекин ийд намозигача адо қилмаган бўлса, зиммасидан соқит бўлмагани боис умрининг охиригача қайсидир кунда бериб қўйса ҳам, бўйнидан соқит бўлади.

Шунингдек, бир неча йил фитр садақасини бериш вожиб эканини билмаганлар билганларидан сўнг барча қолдирган йиллари учун бериб фитр садақаларини адо қилса, бўйинларидан соқит бўлади, вожибни бажарган бўладилар.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини фарз қилдилар. Уни одамлар намозга чиқишидан олдин адо этишга амр қилдилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда:

Закот нисоби – 27 200 000 сўм

Фитр садақаси

Буғдой ҳисобида: 2 кг. – 10 000 сўм.

Арпа ҳисобида: 4 кг. – 14 000 сўм.

Майиз ҳисобида 2 кг. – 80 000 сўм;

Хурмо ҳисобида: 4 кг. – 140 000 сўм.

Фидя миқдори:
1 кун учун – 25 000 сўм;
1 ой учун – 750 000 сўм.

Манба: muslim.uz

126