6 май куни Саудия Арабистони подшолигинг мамлакатимиздаги элчихонаси вакиллари ҳамда Вақф хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғли билан Тошкентдаги «Ҳазрати Имом» мажмуасидаги «Мўйи муборак» музейида самимий учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда фонд ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, тадбир давомида элчихона вакиллари Саудия Арабистонида чоп этилган Қуръони каримнинг 20 000 нусхасини Вақф хайрия жамоат фондига беғараз тақдим этди.Тадбир сўнгида фонд раҳбари Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғли меҳмонларга чуқур миннатдорлик изҳор этиб, бу каби хайрияларда ҳамкорлик қилишдан мамнун эканлиги билдирди.
