140 кг Асал маҳсулотини ўғирлаган шахс қўлга олинди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Dek 10th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

140 кг Асал маҳсулотини ўғирлаган шахс қўлга олинди

ByМухбир

May 10, 2021

Шу йил 6 май куни, Чортоқ туманида 1994 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 15 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш уйига очиқ қолган дарвозаси орқали кириб, ертўласида бўлган нархи 8.400.000 сўмлик 140 кг. асал маҳсулотини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Чортоқ тумани ИИБ ЖҚБ бошлиғи, ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни шу туманда яшовчи, 2002 йилда туғилган йигит содир этганлиги аниқланган ва ундан далилий ашё (17 кг. асал маҳсулоти) олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

115