Антимонополия қўмитаси пахта ёғи нархларининг кескин ошгани сабабини маълум қилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Антимонополия қўмитаси пахта ёғи нархларининг кескин ошгани сабабини маълум қилди

ByМухбир

May 11, 2021

Маълум қилинишича, ўрганиш натижаларига кўра, 2021 йил апрель ойи давомида биржа савдоларига 40 та пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан техник чигит савдоларга қўйилгани ҳамда қўйилаётган техник чигитнинг бошланғич нархлари апрель ойида ўртача 38 фоизга кўтарилгани аниқланган.

Ўсимлик ёғи нархининг ошганидан фойдаланган айрим пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари пахта чигити нархини ҳам асоссиз оширишган. Бу эса пахта ёғининг нархига ҳам таъсирини кўрсатган.

Биржа савдоларида техник чигитнинг бошланғич нархларини келишиб сунъий ошириш ва рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши аломатлари юзасидан 34 та пахта-тўқимачилик кластерларига нисбатан иш қўзғатилган.

186