• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкентдаги савдо марказида акасини пичоқлаб ўлдирган укага ҳукм ўқилди

ByМухбир

May 11, 2021

Ўтган йили 16 декабрь куни «Тошкент савдо маркази» комплексида 25 ёшли муқаддам судланган Н.М 29 ёшли акаси О.М.ни пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисм «д» банди (таъмагирлик ниятида) билан жиноят иши қўзғатилганини ёзган эдик. Маълум бўлишича, кеча, 10 май куни суд бўлиб ўтган.

Суд ҳукмига кўра Н.М. 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Таъкидлаш жоиз, марҳум О.М.нинг турмуш ўртоғи Н.М.ни оилада ягона боқувчи бўлгани учун озод қилишни сўраган.

196