Туркия ва Россияда қийин аҳволда қолган 7 нафар юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Туркия ва Россияда қийин аҳволда қолган 7 нафар юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

ByМухбир

May 13, 2021

Туркия Республикасининг Истанбул, Россия Федерациясининг Новосибирск ва Қозон шаҳарларида ишлаш мақсадида бориб, пандемия шароитида молиявий қийин аҳволда қолган фарғоналик Н.П, Г.К ва уларнинг фарзандлари, шунингдек, ишсиз ҳамда бошпанасиз қолган Х.Ғ 11-12 май кунлари Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Мазкур фуқароларнинг муаммолари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги чора-тадбирлари ва Халқаро миграция ташкилотининг молиявий кўмагида ижобий ҳал этилди.

Хорижда қийин аҳволда қолган юртдошларимизни Тошкент халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Халқаро миграция ташкилоти масъул ходимлари кутиб олди ва улар яшаш манзилига кузатилди.

144