Сурхондарёда яримяланғоч ҳолда кўчани кезиб, товуқ сабаб жанжал кўтарган мактаб директори ўринбосари жазоланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Сурхондарёда яримяланғоч ҳолда кўчани кезиб, товуқ сабаб жанжал кўтарган мактаб директори ўринбосари жазоланди

ByМухбир

May 13, 2021

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги мактабларнинг бирида раҳбар муовини номақбул хатти-ҳаракати учун жазоланди.

Маълум бўлишича, директор ўринбосари шу йил 23 март куни соат 18:00 ларда маст ва яримяланғоч ҳолда қўшниси билан жанжаллашиб, уни тош билан қувлаган. Бунга қўшнисининг товуғи унинг ҳовлисига кириб кетгани сабаб бўлган. Шунингдек, ўринбосар қўшнисини ҳақорат ҳам қилган.

Ҳолат юзасидан бўлиб ўтган судда мансабдор шахс МЖтКнинг 183-моддаси билан айбли деб топилиб, 15 суткага қамалган.

139