Самарқандда банкоматни ўмармоқчи бўлган шахс қўлга олинди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Noy 26th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Самарқандда банкоматни ўмармоқчи бўлган шахс қўлга олинди

ByМухбир

May 15, 2021

15 май куни тунги 02:00 да Самарқанд вилоятида Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси Иштихон тумани бўлими масъул ходимлари томонидан видеокузатув монитори орқали Халқ банки Иштихон филиалига қарашли банкомат олдида номаълум шахснинг қўлида темир жисм билан турганлиги аниқланган. Бу ҳақда Миллий гвардия Матбуот хизмати маълум қилди.

Ўз вақтида воқеа жойига етиб борган туман Қўриқлаш хизмати тезкор гуруҳ ходимлари томонидан ушбу шахс банкомат эшигини бузишга ҳаракат қилаётган вақтида қўлга олинган.

Олиб борилган дастлабки суриштирув натижасида ушбу шахс Иштихон туманида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро М.И. эканлиги маълум бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда

64