• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Навоийдаги ресторанда тунги жанжал: официантга ўроқ санчишди

ByМухбир

May 15, 2021

2021 йил 10 май куни тахминан тунги соат 02:30 ларда Д.К спиртли ичимлик истеъмол қилиб, алкоголдан мастлик ҳолатида, акаси Б.С билан биргаликда, Кармана тумани «Х.Хисрав» маҳалласида жойлашган, «Табассум» номли ресторанига бориб, бир гуруҳ шахслар бўлиб, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ресторан иш юритувчиси Ш.Л ва ишчи (официант) лари билан ўрталарида келиб чиққан жанжал вақтида, бир бирларини қўл ва оёқлари билан таналарининг турли соҳаларига уриб, тепиб, дўппослагандан сўнг, Б.С совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ўроқни, ресторан ишчиси (официант) О.Д танасига бир маротаба қасддан санчиб олади.

Кармана тумани «Тиббиёт бирлашмаси»нинг 2021 йил 10 майдаги маълумотномасига кўра «бўйин соҳаси орқа юзаси чуқур кесилган жароҳати» каби тан жароҳати етказган.

Кармана тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими ходимлари томонидан Б.С ва Д.Кларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б,в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

119