31 ёшли йигит Миллий гвардияга ишга киритаман деб каттагина пулни ўзлаштирди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Noy 26th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

31 ёшли йигит Миллий гвардияга ишга киритаман деб каттагина пулни ўзлаштирди

ByМухбир

May 16, 2021

Мамлакатимиз бўйлаб Миллий гвардия ҳудудий бўлинмалари ва жойлардаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ходимлари ҳамкорлигида маҳалла кесимида аҳоли ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги профилактик чора тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Шунингдек, Миллий гвардия ва ИИВ расмий каналларида юртдошларимизни фирибгарлардан огоҳлантириш мақсадида бериб борилаётган хабарларига қарамасдан айрим фуқароларнинг ёлғон ваъдалар берувчи шахсларга алданиб қолаётганликлари кузатилмоқда.

Хусусан, олинган ва ўрганилган маълумотларга кўра 2020 йилнинг сентябрь ойида Қўштепа тумани Боғишамол кўчасида яшовчи 1970 йилда туғилган фуқаро Ф.Ю., Марғилон шаҳрида яшовчи 1990 йилда туғилган фуқаро А.Қ.нинг ишончига кириб, танишлари орқали Миллий гвардияга ишга киритиб қўйишни ваъда берган ҳолда ундан 24 150 000 сўм пулни олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборгани ва шу кунгача яшириниб юргани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан тезкор тадбир амалга оширилиб, фуқаро Ф.Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Фарғона вилояти ИИБ томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

133