Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 24 май куни ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши сабаб «Spark» бетон тўсиққа бориб урилди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, воқеа соат 04:45 ларда туманнинг Бунёдкор кўчасида жойлашган «Узтелеком» биноси қаршисида содир бўлган. Аниқланишича, 36 ёшли Ф.Ю. исмли эркак «Spark» (давлат рақами 01 Т 814 GB) автомашинасида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишни ажратиб турувчи тўсинга урилган.
Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифоҳонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
