• Yak. Mar 26th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Шавкат Мирзиёев Сеулдаги халқаро саммитда нутқ сўзлайди

ByМухбир

May 24, 2021

Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Aсадов душанба куни ўтказилган брифингда маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz » мухбири.

Ушбу ҳафта давомида давлат раҳбарининг иш режасидан олис ва чекка ҳудудларда мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича тақдимот, «Ўзагроҳимоя» AЖ тизимини ислоҳ қилишга доир йиғилиш ўтказиши ўрин олган.

Шунингдек, ҳудудларда ипотека дастурларини амалга ошириш, кўп квартирали уй-жойлар массивларини барпо этиш, уларни инфратузилма билан таъминлаш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

Президент 30 май куни Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтадиган 2030 йилга қадар «яшил» тараққиёт ва глобал мақсадлар учун шериклик Иккинчи халқаро саммитида нутқ сўзлайди.

134